Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазири ўринбосари бугун, соат 15:00 дан бошлаб «Facebook»да аҳоли саволларига жавоб беради

Адлия вазири ўринбосари бугун, соат 15:00 дан бошлаб «Facebook»да аҳоли саволларига жавоб беради

Фото: «Xabar.uz»

15 май — Халқаро оила куни муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан «Оилага ҳуқуқий ёрдам» онлайн-акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Акция доирасида Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов 15 май соат 15:00 дан бошлаб «Facebook»даги «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг оила қонунчилигига оид умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, савол-жавобда қатнашиш учун «Telegram»даги @oilakuniadliyabot телеграм ботига ёки «Facebook»даги «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» саҳифасига саволларингизни йўллашингиз мумкин.

Бундан ташқари, бугун кун давомида Адлия вазирлиги мутахассислари онлайн тарзда ёки электрон почта орқали аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб боради, яъни йўлланган саволларга жавоб беради. Акция регламенти ва саволлар йўллаш тартиби билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг