Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдулла Арипов ва Асқар Мамин «Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистраль йўлини очиб беришди (видео)

Абдулла Арипов ва Асқар Мамин «Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистраль йўлини очиб беришди (видео)

Фото:«Халқ сўзи»

17 июль куни «Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистралининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари Асқар Мамин ва  Абдулла Арипов   автомагистрални очиб беришди. 

Автомобиль йўлининг узунлиги 84 километрни ташкил этади. Мазкур йўлни реконструкция қилиш ва уни Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт платоси орқали ўтувчи халқаро автомобиль йўл билан туташтириш учун 108 миллион АҚШ долларилик маблағ йўналтирилди.

Ушбу автомагистрал Ўзбекистоннинг Қозоғистон орқали Шимолий ва шимоли-ғарбий йўналишлар – Болтиқбўйи ва Европа мамлакатларига чиқишида, шунингдек, денгиз бўйи мамлакатлари билан боғланишида муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг