Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдулла Арипов эртага Москвага боради

Абдулла Арипов эртага Москвага боради

Фото: centralasian.org

2019 йил 10 июль куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ташриф дастурида 30 май куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш учун Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон делегацияси Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудида «Ўзбекистон» павилонида ҳамда қатор корхона ва ташкилотларда бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг