Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

9 август кунги тест натижалари эълон қилинди

9 август кунги тест натижалари эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг ўн иккинчи куни (9 август) натижалари эълон қилинди.

ДТМ хабарига кўра, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар қуйидагича бўлди:

а) кундузги таълим шакли бўйича:

  • Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 5120101 – Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили таълим йўналиши – 213,6 балл (164,6 балл тест синовлари натижаси, 49 балл касбий (ижодий) имтиҳон натижаси);
  • Тошкент давлат юридик университетининг 5240100 – Юриспруденсия таълим йўналиши – 189,0 балл;
  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5120112 – Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили таълим йўналиши – 189,0 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:

  • Ўзбекистон миллий университетининг 5120300 – Тарих таълим йўналиши – 180,3 балл;

с) кечки таълим шакли бўйича:

  • Ўзбекистон миллий университетининг 5120112 – Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили таълим йўналиши – 173,4 балл.

Тест синовлари натижаларини шахсий кабинет, яъни cabinet.dtm.uz сайти орқали паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент IDcини киритган ҳолда кўриш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг