5 ёшли болакай вафот этган онасининг ёнида 16 соат қолиб кетган
АҚШда ёш бола онасининг мурдаси билан 16 соатча ўтирган. Кейинчалик аёлда коронавирус аниқланган, деб хабар берди «WGXA» телеканали.
42 ёшли шифокор-маммологнинг мурдасини уйидан топишди. Ўлимидан сўнг аёлда ўтказилган таҳлил натижалари унда COVID-19 борлигини тасдиқлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, полиция аёлнинг мурдасини топгунга қадар орадан 12 — 16 соат вақт ўтган. Бундан ташқари, бу вақт давомида уйда 5 ёшлардаги болакай ҳам бўлган.
Вафот этган аёл ишлаган шифохона маъмурияти у билан мулоқотда бўлган барча ходим ва беморлар билан боғланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter