Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилнинг энг яхши енгил атлетикачилари

2018 йилнинг энг яхши енгил атлетикачилари

Фото: IAAF

Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмаси (IAAF) уч ҳатлаб сакраш бўйича Олимпия чемпиони, колумбиялик Катрин Ибаргуэн ва кениялик марафончи Элиуд Кипчогени 2018 йилнинг энг яхши енгил атлетикачилари дея эътироф этди.

Катрин Ибаргуэн 2018 йили «Бриллиант лига» финал босқичида ғолиб чиққан. Кипчоге эса Берлин марафонида рекорд билан ғалаба қозонишдан ташқари, Лондон марафонида ҳам маррага биринчи бўлиб етиб келганди.

Аёллар ўртасида «энг яхши енгил атлетикачи»ликка Дина Эшер-Смит (югуриш, Буюк Британия), Беатрис Чепкоеч (югуриш, Кения), Шона Миллер-Уйбо (югуриш, Багам ороллари) ва Нафиссату Тиам (еттикураш, Бельгия) даъвогарлик қилганди.

Эркаклар орасида даъвогарлар рўйхати: Кристиан Коулмэн (югуриш, АҚШ), Арман Дюплантис (лангарчўпга таяниб сакраш, Швеция), Кевин Майер (кўпкураш, Франция), Абдураҳмон  Самба (тўсиқларни ҳатлаб югуриш, Қатар).

«Порлаб келаётган юлдуз» номинацияси америкалик 19 ёшли Сидни Маклафлинга топширилди. У 2018 йили 400 метрга тўсиқларни ҳатлаб югуришда ёшлар ўртасидаги рекордни янгилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг