Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

20 соат музлатиш камерасида ётган «майит» жонланди +18 (видео)

20 соат музлатиш камерасида ётган «майит» жонланди +18 (видео)

Фото: «Daily Mail»

Ҳиндистоннинг Тамилнад штати Кандэмпатти қишлоғида 20 соат музлатиш хонасида ётган «мурда» жонланди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

74 ёшли Баласубраманиан Кумар оғир хасталик туфайли тўшакка михланиб қолганди. 12 октябрь куни у ҳаёт нишоналарини бермай қўйди. Шу боис қариндошлари уни ўлди деб ўйлашди. Маҳаллий урф-одатларга риоя қилган ҳолда яқинлари диний расм-русумлардан олдин майитни шишадан ясалган музлаткич-тобутга жойлашди. Кейинги куни мутахассис музлатиш камерасини олиб кетгани келганда, не кўз билан кўрсинки, мурда қимирлаётганини пайқаб қолди.

Ишчи Кумарнинг акасидан нима учун мурда қўлларини силкитаётганини сўради. У бу табиий томир тортишиши ёки марҳумнинг руҳи ҳали танасини тарк этмаган бўлиши мумкин деб жавоб қайтарди. Мутахассис шу заҳоти полицияни чақирди.

Тегишли идора ходимлари аллақачон текширув ишларини бошлаб юборишган. Улар нима учун Кумарнинг оиласи тиббиёт ходимларини чақирмасдан, ўз билганларича унинг ўлимини қайд этишганини аниқлашга уринишмоқда. Энди «тирик мурда»нинг қариндошлари инсон ҳаётини хавф остига қўйиб эҳтиётсизлик қилганлари учун суд олдида жавоб беришларига тўғри келади.

Диққат! Ушбу видеодаги тасвирлар инсон руҳиятига таъсир кўрсатиши мумкин!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг