Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда илк бор Халқаро оила куни нишонланди

Ўзбекистонда илк бор Халқаро оила куни нишонланди

Фото: Тошкент вилояти «Оила» бошқармаси

15 май — Халқаро оила куни муносабати билан Тошкент вилояти «Оила» бошқармаси томонидан «Фаровон оиланинг бунёдкор бўлайлик!» ва Россиянинг миллий технологик тадқиқотлар университети МИСиСнинг Олмалиқ филиалида «Оилар мустаҳкамлигини таъминлашдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари» мазуида  байрам ўтказилди.

Фото: Тошкент вилояти «Оила» бошқармаси

Тадбирда мингдан ортиқ вилоят аҳли иштирок этди.

Маълумки, бугунги кунда Тошкент вилоятида 1026 та МФЙ бўлиб, унда 802 882 та оила истиқомат қилади. Вилоятда яшовчи 130дан ортиқ миллат вакилларидан иборат оилалар мазкур байрамга таклиф этилди.

Тадбирларда Республика «Оила» маркази масъул ходимлари, туман ҳокимликлари, ФҲДЁ, илм-фанга муносиб ҳисса қўшган олимлар, сиёсий партия вакиллари, маҳалла фаоллари, ибратли оилалар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг