Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳўкиз туфайли 12 киши ҳалок бўлди

Ҳўкиз туфайли 12 киши ҳалок бўлди

Фото: «Pixabay»

Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Ражастан штатида микроавтобуснинг йўл-транспорт ҳодисасига учраши натижасида 12 киши ҳалок бўлди. Яна 10 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб хабар беради 18news.com.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси буқа билан тўқнашувга йўл қўймасликка ҳаракат қилган, бошқарувни йўқотган ва ажратиш тўсиғига урилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, буқа йўлда кутилмаганда пайдо бўлган.

Воқеада 12 киши, шу жумладан беш нафар аёл ва бир бола ҳалок бўлди. Яна 10 киши жароҳатланган. Полиция маълумотларига кўра, жабрланганларнинг тўрт нафари Жаипурдаги шифохонага етказилган, қолган олти киши Нагаурдаги шифохонада даволанмоқда.

Воқеа тонгда содир бўлган, полиция микроавтобус Латурадан Ҳисорга кетаётганини қўшимча қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг