Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

10 август кунги тест натижалари эълон қилинди

10 август кунги тест натижалари эълон қилинди

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг ўн учинчи куни (10 август) натижалари эълон қилинди.

ДТМ хабар беришича, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар қуйидагича бўлди:

а) кундузги таълим шакли бўйича:

  • Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 5120101 – Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили таълим йўналиши – 231,9 балл (173,9 балл тест синовлари натижаси, 58 балл касбий (ижодий) имтиҳон натижаси);
  • Қарши давлат университетининг 5120101 – Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили таълим йўналиши – 189,0 балл;
  • Тошкент давлат юридик университетининг 5240100 – Юриспруденсия таълим йўналиши – 189,0 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:

  • Фарғона давлат университетининг 5120101 – Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили таълим йўналиши – 174,2 балл;

c) кечки таълим шакли бўйича:

  • Тошкент давлат шарқшунослик институтининг 5120300 – Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) таълим йўналиши – 172,6 балл.

Тест синовлари натижаларини шахсий кабинет, яъни cabinet.dtm.uz сайти орқали паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент IDсини киритган ҳолда кўриш мумкин.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг