Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 апрелдан янги автомобилларга давлат рақамларини давлат хизматлари марказлари беради

1 апрелдан янги автомобилларга давлат рақамларини давлат хизматлари марказлари беради

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ 2019 йил 1 апрелдан автомототранспорт воситаларини рўйхатга олишни Давлат хизматлари агентлигига топширади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

1 апрелдан янги автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва рўйхатдан ўтиш давлат рақам белгиларини олиш учун Тошкентдаги 11 та «Ягона дарча»дан исталган бирига мурожаат қилиш мумкин.

Ҳозирча транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш ЙҲХБ ихтиёрида қолади. Зарур инфратузилма ишлари тугатилгач, бу хизмат ҳам Давлат хизматлари агентлигига ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг