Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон — Япония учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

Ўзбекистон — Япония учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

17 январь куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши ўтказади. Учрашув Ал-Айн шаҳридаги «Халифа бин Зайд» стадионида бўлиб ўтади.

ЎФА матбуот хизмати хабар қилишича, мазкур баҳсни БААлик ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад бошқариб боради. Унга ён чизиқларда ҳамюртлари Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ва Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла ёрдам беришади. 

Дарвоза ортида БААлик бошқа бир ҳакам Аммор Жунайбий ва ироқлик Али Сабаҳ Ад-Дай Ал-Қайсий ишлайди. Тўртинчи ҳакам Ху Вей Мин — Хитойдан. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг