Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эктор Купер Туркманистонга қарши таркибни эълон қилди

Эктор Купер Туркманистонга қарши таркибни эълон қилди

Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги 2-тур учрашувида Туркманистонга қарши майдонга тушади.

Ўйин Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Бош мураббий Эктор Купер ушбу ўйин учун жамоа таркибини эълон қилди. Унга кўра, Элдор Шомуродов, Ислом Тўхтахўжаев ва Достонбек Ҳамдамов бошланғич таркибдан ўрин олган.

Қизил карточка олганлиги сабаб ушбу учрашувда Егор Кримец қатнаша олмайди. Унинг ўрнига майдонга Ислом Тўхтахўжаев тушади.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Олег Зотеев, Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сидиқов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг