Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Япония билан ўйнаймиз

Бугун Япония билан ўйнаймиз

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Бугун, 17 январь куни Осиё Кубогида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги учрашувини ўтказади.

Японияга қарши кечадиган баҳсда гуруҳ ғолиби номи аниқланади. Икки турдан сўнг ҳар икки жамоа ҳисобида ҳам 6 очкодан бор. Тўплар нисбатига кўра, Ўзбекистон гуруҳ етакчилигини қўлга олган. Шу сабаб, дуранг натижада ҳам жамоамиз ўз ўрнида қолади.

Вакилларимиз ўйинда оқ, японияликлар эса кўк либосда майдонга тушадилар.

Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади. Ўйин «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

«F» гуруҳи. 3-тур.

БАА. Ал Айн. «Ҳалифа бин Зайд» стадиони. 17:30. (Тошкентда 18:30).

Япония – Ўзбекистон.

Ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад, Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ва Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла (барчаси БАА). Дарвоза ортида: Аммор Жунайбий (БАА), Али Сабаҳ Ад-Дай Ал-Қайсий (Ироқ)

Ўзаро ўйинлар статистикаси

Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши жами 10та ўйин ўтказган. Шулардан 1та ўйинда ғалаба қозонган, 3та ўйин дуранг билан тугаган, 6та учрашувда эса мағлубиятга учралган. Тўплар нисбати 9-28 — Япония фойдасига.

Тарихимиздаги ягона ғалаба 2012 йил 29 февраль куни қўлга киритилган. Ўшанда Александр Шадрин томонидан урилган ягона гол вакилларимизга ғалаба тақдим қилганди. 

  • 11.09.1996 Япония — Ўзбекистон 1:0
  • 09.12.1996 Япония — Ўзбекистон 4:0
  • 07.09.1997 Япония — Ўзбекистон 6:3
  • 11.10.1997 Ўзбекистон — Япония  1:1
  • 17.10.2000 Япония — Ўзбекистон 8:1
  • 15.10.2008 Япония — Ўзбекистон 1:1
  • 06.06.2009 Ўзбекистон — Япония 0:1
  • 06.09.2011 Ўзбекистон — Япония 1:1
  • 29.02.2012 Япония — Ўзбекистон 0:1
  • 31.03.2015 Япония — Ўзбекистон 5:1

Рақибнинг натижалари

Япония айни пайтда ФИФА рейтингида 50-ўринда бормоқда. ОФК рейтингида эса 3-поғонани эгаллаб турибди. «Самурайлар» Осиё Кубокларида ҳаммадан кўп — жами 4 марта ғалаба қозонишган (1992, 2000, 2004 ва 2011 йиллар). Жами 8 марта Осиё Кубогида иштирок этиб, 41та ўйин ўтказишган. Шулардан 24тасида ғалаба қозониб, 12та ўйинда дуранг қайд этишган ва атиги 5та ўйинда мағлуб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг