Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

«Сувни исроф қилишга Худодан қўрқмайсанми?»

«Сувни исроф қилишга Худодан қўрқмайсанми?»

Фото: Google.com

Фейсбукда Маҳфуза Ортиқова исмли фойдаланувчи сув истеъмоли ва исрофи ҳақида яхши пост қолдирибди, Сизга ҳам илиндим:

«Совуқ сувга ҳисоблагичлар ўрната бошланган пайтлар эди.

Ҳовлимизга ҳам ўрнатиб кетишди.

Бувимнинг ҳисоблагич бўлса, бўлмаса бир одатлари бўларди. Ҳаммомга кимдир кирса, беш дақиқадан кейин тақиллатардилар тезроқ чиқ, сувни увол қилма деб. Ҳовлига шланка олдирмасдилар. Сувни увол қиласанлар деб. Идишни сув оқизиб ювдирмасдилар. Tоғорада ювиб, кейин чай, сувни увол қиласан деб.

Сувга ҳисоблагич ўрнатилди. Бир ойдан кейин текширувчи келиб, ўшқира кетди. Aйлантиргансизлар, қўшнингиз бир ойда минг куб ишлатган. Қанақа қилиб сизларда ҳисоблагич деярли айланмаган, деб.

Онам истаганингизча текширинг. Биз ҳаромдан ҳазар қиламиз дедилар. Қани водопроводингизни шариллатиб очинг, деб ҳисоблагичга тикилди. Онам шариллатиб очдилар.

Tекширувчи келгандан бехабар бувим «қайси биринг сувни шунақа очдинг. Худодан қўрқмайсанларми» деб бақириб қолдилар

Tекширувчи пилдираволиб, қочганди. Узр, узр деб.

Mана шунақа дунёқараш етишмайди бугун одамларимизга, Худодан қўрқиш, исрофдан қўрқиш...»

Сиз буни қила оласизми?

Уйидан водопровод суви бемалол оқиб турадиган, ҳурматли юртдошлар!

Келинг, бир эксперимент қилиб кўрамиз. Ҳар куни эрта тонг ва кечки пайт жўмракдан сувни оқизиб қўймасдан, битта стакан ёки пиёлага сув олиб, ўша билан тишларимизни ювишга одатланамиз.

Бунинг иккита яхши томони бор. Энг аввало ҳар куни 2 маҳал тишларимизни ювишга одатланамиз, бу саломатлигимиз учун кони фойда (кўпчилик бунга риоя қилса керак шундоқ ҳам).

Иккинчидан, сувни ортиқча исроф қилмаслик, камгина сув билан ҳам тишларимизни бемалол ювиш мумкинлигига ўрганамиз.

Сувни исроф қилмаслик учун уни қилайлик, буни қилайлик, деб мингта нарсани санаш ҳам мумкин, аммо келинг, бошланишига шу оддийгина кичик ўзгаришдан бошлай қолайлик. Қийин эмаску, тўғрими?

Ўзимизни мана шундай кичик одатлар билан тарбиялаб борсак ҳам ёмон бўлмасди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг