Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Пахта учун нафақахўрлардан ушлаб қолинган пуллар қайтарилди

Пахта учун нафақахўрлардан ушлаб қолинган пуллар қайтарилди

Мажбурий меҳнатга қарши курашиш мақсадида жамоатчилик назорати лойиҳаси сифатида Телеграмда @paxta2018_bot махсус боти ташкил қилинган.

Энг аввало ишонч билдириб, бот орқали хабар йўллаётган фуқароларимизга миннатдорлик билдирамиз. Улар жойлардаги қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беришяпти.

Ботдан келиб тушган ҳар бир мурожаат тегишли ташкилотлар томонидан жиддий ўрганиб чиқилмоқда.

Масалан, кеча Янгийўл шаҳрида пенсионерларнинг пенсиясидан пахта учун пул ушлаб қолишганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган эди.

Бугун Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ушбу мурожаат ўрганиб чиқилди.

Янгийўл шаҳар ҳудудидаги 15 та маҳаллада нафақа олувчи фуқаролардан ноқонуний равишда пахта йиғим терими учун пул маблағлари йиғилаётганлиги ҳолати аниқланмади.

Бироқ, ўрганишда Янгийўл шаҳар, “Янгибоғ” М.Ф.Й. раиси А.Р. ва масъул котиби Х.Б.лар томонидан пахта терими учун нафақа олувчи фуқаролардан пул маблағлари йиғилганлиги маълум бўлди.

Жумладан, мурожаатда келтирилган важларни текшириш давомида “Янгибоғ” М.Ф.Й. раиси А.Р.нинг пахта йиғим теримига водийдан жалб қилинган теримчилар учун маҳалланинг ҳар бир хонадондан 25 минг сўмдан пул йиғиш тўғрисидаги топшириғига асосан М.Ф.Й. масъул котибаси Х.Б. нафақа тарқатилиши вақтида нафақахўрлардан 25 минг сўмдан пул йиғилганлиги ва уйига олиб бориб қўйганлиги аниқланган.

Х.Б. томонидан нафақахўрлардан пахта йиғим терими учун йиғилган жами 1.586.000 сўм нақд пуллар ва пул берган нафақахўрларни рўйхати тузилган дафтар тақдим этилди.

Ушбу дафтар кўздан кечирилганда жами 71 нафар фуқаролардан 1.470.000 сўм йиғилганлиги ҳақида маълумотлар борлиги аниқланди.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинидаги 71 нафар фуқароларнинг 54 нафаридан тушунтириш хати олинганда, уларнинг 33 нафари ўз хоҳиши билан пул берганлигини тасдиқлаган.

Бундан ташқари, ўрганиш давомида Янгийўл шаҳар “Маҳалла хайрия жамоат фонди” раиси А.А. 2018 йил пахта йиғим терими учун 15 та М.Ф.Й. раислари билан ўтказилган йиғилишда Фарғона вилоятидан жами 150 нафар теримчи олиб келишга келишилгани, 2018 йил сентябрь ойи бошларида 15 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларидан 1.000.000 сўмдан жами 15.000.000 сўм пул йиғилиб, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан теримчилар билан 750.000 сўмдан келишиб, аванс тариқасида ҳар бирига 100.000 сўмдан бериб келинганлиги, ушбу пулларни пахта йиғим теримига чиқишни хоҳламаган уюшмаган аҳолидан ва ҳомийлар ҳисобидан йиғиб олиб беришни режалаштирилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

Яна бир бор эслатамиз: агар сизда ҳам мажбурий меҳнатга оид маълумотлар бўлса @paxta2018_bot махсус боти орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг