Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туз антибиотик ўрнини босадими?

Туз антибиотик ўрнини босадими?

Фото: «Biz.liga.net»

Оддий ош тузи бемалол антибиотик ўрнини босиши мумкин, деган хулосага келди Гарвард университети (АҚШ) олимлари. Бу ҳақда «Rambler» хабар берди.

Бунинг учун мутахассислар сичқонлар устида тажриба ўтказишди. Улар кемирувчиларни икки гуруҳга ажратишди: бирига тузсиз, иккинчисига тузли озуқа беришди. Буни қарангки, иккинчи гуруҳдагилар касалликларга қарши яхшироқ курашган.

Олимларнинг фикрича, организм ҳимоя кучлари қадимдан туз ёрдамида шаклланиб келган. Ўтмишда одамлар тиббий препаратлардан фойдаланишмаган. Иммунитети эса яллиғланувчи жараёнларга қарши мустақил курашиб келган. Одам организми туз туфайли вирусларга қарши курашишни ўрганиб олган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Гап шундаки, нордон муҳит зарарли микроблар учун ноқулай саналади. Туз таркибидаги натрий хлорид ҳам уларга худди шундай таъсир ўтказади.

Шунга қарамай, олимлар тузни меъёрда истеъмол қилишни тавсия этишади. Чунки тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш қон томирларга зарар етказиб, юрак фаолиятини ишдан чиқариши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг