Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Томирларни дорисиз тозалаш мумкин. Хўш, қандай қилиб?

Томирларни дорисиз тозалаш мумкин. Хўш, қандай қилиб?

Фото: «Kleo»

Ёш ўтган сари кўпчиликда атеросклероз ривожлана бошлайди, яъни қон томир деворларида доғули тиқинлар пайдо бўлади. Томир йўлининг улар томонидан бутунлай бекилиб қолиши инфаркт ёки инсультга олиб келади. Хавф-хатарни камайтириш учун саломатлик тўғрисида ҳозирдан қайғуриш ва қон томирларни тозалаш керак.

Атеросклерознинг маккорлиги шундаки, 20—25 ёшлиларда у ўзини умуман намоён қилмаслиги мумкин. Инфаркт, инсульт, юракдаги оғриқ, аритмия аёлларда 50, эркакларда эса 40 ёшдан кейин юзага чиқа бошлайди. Муаммони нафақат ортиқча холестерин, балки кальцийнинг фосфор билан бирикиши ҳам келтириб чиқаради: улар томирлар кальцинозини қўзғайди.

Хўш, қандай чора кўриш керак? Агар таҳлиллар қонда холестерин кўплигини тасдиқласа ва шифокор уни камайтирувчи препаратлар тайинласа, улардан воз кечмаслик керак. Фақат парҳезга тузатиш киритиш лозим, холос. Бу қанча эрта амалга оширилса, томирлар учун шунча яхши бўлади.

К2 витамини

Мазкур витамин суяклардан кальцийнинг ювилиб кетиши ҳамда томир деворларига ўрнашиб қолишининг олдини олади. Таомномага пишлоқ билан сут-қатиқ маҳсулотларини киритиш лозим. Бундан ташқари, клетчаткага бой пребиотик егуликлар ичакларни қўллаб-қувватлайди. Уларга кўкат ва мева-сабзавотлар киради.

Магний

Ушбу микроэлемент фосфатларни боғлашга ёрдам беради ҳамда уларнинг томир деворларига ўрнашиб қолишига йўл қўймайди. Маржумак (гречиха), сули, ёнғоқ ва дуккаклилар таркибида магний бисёр.

Рух ва D витамини

Улар қонда фосфат миқдорини тартибга солувчи фермент билан боғлиқ. Денгиз маҳсулотлари, исмалоқ, қовоқ уруғи, кешью рухга бой. D витамини эса балиқ ёғи, икра, сут-қатиқ маҳсулотлари, пишлоқ ва сариёғ таркибида мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг