Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Савол: «Фольганинг қайси томони ўнг?»

Савол: «Фольганинг қайси томони ўнг?»

Фото: «Masterok.livejournal.com»

Алюминий фольга қоғозининг бир томони глянцли (ялтироқ), бир томони хира тусда бўлишини кўпчилик билади, албатта. Аммо унинг қайси томони ўнг ёки чап — бундан ҳамма ҳам бохабар бўлмаса керак. Фольганинг шу ва бошқа хусусиятлари ҳақида «Bild» нашри қизиқарли маълумотларни чоп этди. Демак, танишамиз. 

Юқоридаги саволга жавоб беришдан олдин эътиборингизни бир жиҳатга тортмоқчимиз: фольганинг ялтироқ томони ёруғлик ва иссиқни қисман қисман қайтаради, хира томони эса, аксинча, ўзига ютади.

Демак, бир нарсага аниқлик киритиб олдик, фольганинг ўнг-чапи йўқ, гап уни қандай мақсадда ишлатишда.

Масалан, сиз таомнинг кўпроқ вақт иссиқ сақланишини истасангиз, фольгани ялтироқ томонини ичкарига қилиб ўранг. Аксинча, таом совуқ ҳолатда туришини истасангиз, фольгани ялтироқ томонини ташқарига қилиб ўранг.

Энди асосий масалага ўтамиз: таом таёрлашда нима қилиш керак? Жавоб оддий — ҳеч қандай фарқи йўқ.

Нега фольганинг томонлари икки хил?

Бу ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ. Алюминий доим икки қават қилиб ўралади. Яъни ўрагич (валик)га тегиб ўтувчи томони ялтироқ, ички томони хира бўлиб чиқади. Тайёр фольганинг ҳар бир қатлами қалинлиги 10 дан 15 микpoнгача (0,01-0,015 мм) бўлади.

Фото: «Bild»

Диққат қилинг! Фольга кислота билан чиқишмайди, шундай экан фольгага ўрашдан олдин балиққа лимон сувини сепманг. Алюминий организмда тўпланиб бориши, меъёрдан ошиб кетганда эса мия ҳужайраларига салбий таъсир кўрсатиши, анемия ва артритга, остеопорознинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг