Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси витаминларни эрталаб истеъмол қилиш мумкин эмас?

Қайси витаминларни эрталаб истеъмол қилиш мумкин эмас?

Фото: «Healthline»

Озиқ қўшимчалар куннинг қайси пайтида қабул қилиниши аҳамиятлими? «Eat this, Not that» нашри сўроққа тутган мутахассисларнинг айтишларича, ҳа. Эрталаб, нонуштадан аввал дармондорилар (витаминлар) қабул қилиш ошқозон-ичак трактининг бузилишига олиб келиши мумкин экан.

Қайси витаминларни эрталаб истеъмол қилиш ярамайди?

A, D, E ва K витаминларини, ёғда эригани учун, оч қоринга ейиш тавсия этилмайди. Экспертларнинг таъкидлашича, D ва бошқа витаминларни ёғли овқатлардан кейин истеъмол қилиш керак.

Шифокорлар уйқудан олдин магний қабул қилишни тавсия этишган, чунки у ўзига хос уйқудори ҳам ҳисобланди. Спорт билан шуғулланувчилар машғулотлардан аввал озиқ қўшимчалардан тийилишгани маъқул.

Ҳар қандай дори ёки дармондорини истеъмол қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг