Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қандай парҳез COVID-19 хавфини камайтиришга ёрдам беради?

Қандай парҳез COVID-19 хавфини камайтиришга ёрдам беради?

Фото: «Zen.yandex.ru»

Тўғри овқатланиш бўйича мутахассис ва парҳезшунос Жоди Моргулис қандай парҳез коронавирусга чалиниш, шунингдек, COVID-19 билан касалланганда асоратлар хавфини камайтиришга ёрдам беришини маълум қилди. Бу ҳақда «Medicalxpress» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, таомноманинг энг муҳим таркибий қисми турли рангдаги мева-сабзавотлардан иборат бўлиши керак. Бу витаминларнинг тўлиқ жамланмасини қабул қилишга ёрдам беради.

«Рангларнинг хилма-хиллиги саломатлигимизни сақлашда муҳим ҳисобланган антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга кимёвий моддалар — турли фитонутриентлар қабул қилишни таъминлайди», — дейди Моргулис.

Унинг таъкидлашича, ўсимликлардан иборат ёрқин таомлардан ташқари парҳезда дуккаклилар, тухум, балиқ, парранда, тофу, ясмиқ сингари оқсилнинг муҳим манбалари ҳам бўлиши зарур.

Парҳезшунос, шунингдек, хилма-хил маҳсулотлар ичак микробиомларига ҳам ижобий таъсир кўрсатишини қайд этиб, имкон қадар мавсумий маҳсулотларни тановул қилишни тавсия этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг