Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қандай китоблар мияни озиқлантириб, ҳаётни яхшилайди — экспертлар

Қандай китоблар мияни озиқлантириб, ҳаётни яхшилайди — экспертлар

Фото: «РИА Новости»

Яқинда ўтказилган тадқиқотларда маълум бўлишича, мотивация берувчи психологик китоблар эмас, балки классик адабиёт инсон миясини озиқлантириб, ҳаёти сифатини яхшилашга хизмат қилади. Бу ҳақда «Daily Mail» ёзмоқда

Экспертлар руҳий сиқилиш, сурункали хасталиклар ва ҳатто деменция (одатда ёши улуғларда кузатиладиган когнитив функцияларнинг бузилиши)да «ўзингга ўзинг ёрдам бер» тоифасидаги китоблардан воз кечиб, яхшиси, мумтоз адабиёт намуналари, масалан, Чарльз Диккенс, Лев Толстой ёки Жейн Остин каби ёзувчиларнинг асарларини мутолаа қилишни тавсия қилишмоқда.

Липерпуль университети профессори Филипп Дэвиснинг уқтиришича, мумтоз адабиёт мутолааси ҳиссиёт ва тасаввурни эркинликка чиқариб, одамларга ўзларини «янада тирикроқ» ҳис этиш имконини берадики, ўз-ўзидан ҳар хил касалликлар симптомлари енгиллашади.

Мотивацион китоблар билан эса бундай эмас, чунки уларни ўқиш жараёни шунчаки кўникма бериб, миядаги қайғули ўй-хаёлларни қува олмайди.

Китоб ўқиш кексайганда ҳам хотиранинг яхши сақланишида ёрдам бериши аллақачонлар исботланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг