Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Омадсиз кишиларнинг 10 та зарарли одати

Омадсиз кишиларнинг 10 та зарарли одати

Фото: «Hyser.com.ua»

Айтишларича, омадга эришиш учун ҳаётга қандайдир янгилик олиб кириш керак. Бироқ тадбиркор Дариус Форукс бунга қўшилмайди — унинг фикрича, баъзан орзуга эришишда янги одатлар орттириш эмас, балки эскиларидан қутулиш кўпроқ ёрдам беради. У энг биринчи воз кечиш керак бўлган ўнта хатти-ҳаракат тўғрисида ёзиб қолдирган.

 1. Доимий чалғиш

Ўзининг «Эссенциализм» китобида тайм-менежмент бўйича консультант Грег МакКеун иш излаётган ва ундан маслаҳат сўраган собиқ курсдоши ҳақида ёзади. Суҳбат ўртасида ҳалиги одам телефонига қарайди ва ким биландир ёзишишга тушади. МакКеун бир-икки дақиқа кутади, охири, тоқати тоқ бўлиб кетиб қолади.

Мен ҳар сафар бирор нимадан чалғиганимда шу воқеани эсга оламан. Агар курсдоши телефонга чалғимаганида эди, у билан суҳбатдан фойда олган бўларди.

2. Вайсақилик

«Мен марафонга тайёрланяпман». «Мен бизнес бошлаяпман». Ижтимоий тармоқлардаги шов-шувли баёнотлардан нима яхшироқ эканини биласизми? Албатта, уларни амалга ошириш-да.

«Мақсадларингни ўзингда сақла» номли TEDда чиқиш қилган тадбиркор Дерек Сиверс шундай деганди: «Режаларни оммага ошкор этиш сизни уларга амал қилиш мотивациясидан маҳрум этиши мумкин». Атрофдагилар ниятингиздан бирини мақташса, тамом, ўзингизни ҳамма ишни уддалагандек ҳис қила бошлайсиз.

Қувончига шерик бўлишнинг ёмон томони йўқ. Лекин орзу-истаклар рўёбга чиққунча тилни тишлаб турган маъқул.

3. Номуносиб кишилар билан мулоқот қилиш

Атрофдагилар сизнинг яхши ёки ёмон жиҳатларингизни намоён этиши мумкин. Соғлиғингизни тиклашни истайсизми? Бу хоҳишингизни қўллаб-қувватлайдиган одамлар билан мулоқот қилинг. Ёки муваффақиятсизликка учрашни хоҳлайсизми? Унда вақтингизни зарарли одатлардан «баҳра» оладиган кимсалар билан ўтказинг. Унутманг, одамлар доимо бир-бирлари билан қувват алмашиб туришади.

4. Салбий фикрларга ўралашиб қолиш

Ҳаётда фақат яхши нарсаларни кўриб, турмуш осон эмаслигини тушуниш, лекин реалист бўлиб, фақат ёмон нарсаларни ҳам кўриш мумкин.

Бўлар-бўлмасга нолийверадиган одамлар ҳамма жойда топилади: «Бугун эрталаб ёмғир ёғиб, поайбзалим шилта бўлди». Ҳа, бу ёмон. Тўғри, об-ҳавони ўзгартиришнинг имкони йўқ — бироқ сиз янги пойабзал кийишингиз мумкин баҳонада.

Нохуш кун — бу табиий ҳол, вақти-вақти билан ҳар биримизда учраб туради. Лекин атроф-муҳитдан нуқул нолийверсангиз, ҳаёт ҳам зерикарли, қайғули бўлиб кўринади. Ҳа, ҳаммаси оддий.

5. Бугунги ишни эртага қолдириш

Бир куни коллежда профессоримиздан ёзма ишнинг топшириш муддатини узайтиришини сўрадим. У эса шундай жавоб берди: «Бир ҳафта кейинга қолдиришдан хурсанд ҳам, хафа ҳам бўлмайман. Фақат бир нарсани сўрамоқчиман — бир ҳафтадан кейин топширсангиз, эссени яхшироқ ёзасизми

«Йўқ» деб жавоб беришимни иккаламиз ҳам билардик. Шунда ёзма ишни вақтида топшириш учун анча тер тўкишимга тўғри келган.

Ишни кейинги сафар яхшироқ бажаришингиз мумкинлигини аниқ билсангизгина, уни ортга суринг. Вазифани ё ҳозир бажаринг, ё кейин, фақат яхшироқ уддаланг.

6. Бошқаларга қулоқ солмаслик

Ўзгалар сўзини диққат билан тинглаш фаолиятингизни тўғри йўналишга буради, узоқ муддатли истиқболлар эса атрофдагилар билан илиқ муносабат ўрнатишга кўмаклашади.

Ҳаммаям қучоқлашиб кўришиши мумкин. Лекин қўнғироқ қилиб: «Аҳволларинг яхшими?» дейиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун вақтингизни қизғонманг. Сўранг, тингланг ва ғамхўрлик қилинг.

7. Эринчоқлик қилиш

Бирдан бутун режаларни тўхтатиш истаги туғилиб қолади. Бундай вазиятларда уйдан чиқиш машаққатга айланади, ҳатто вақтичоғлик ваъда қилинаётган бўлса ҳам.

Бироқ янги таассуротлар ҳаётни ажойиблаштиради. Дангасаликка ён боссангиз, пассив кузатувчига айланасиз қоласиз. Бундан ташқари, сиз билан бирга бўлишни хоҳлаган оила, турмуш ўртоқ, дўстлар ва бошқа яқинларга нисбатан адолатсизлик қилган саналасиз.

8. Қизиқишни йўқотиш

Авваллари янги ахборот олиш имконияти чекланганди, баъзида ёпиқ ҳам бўлган. Ҳозир биз ҳар қачонгидан кўра кўпроқ маълумотни қўлга киритишимиз мумкин. Бу устунликдан фойдаланаётганлар — китоб ўқиётганлар, савол бераётганлар, қизиқувчанлигини намойиш этаётганлар — келажакни шакллантиришда эркинроқ бўлишади. Одам ўзи билмаган нарсасини орзу қилиши мушкул.

9. Яхши одам бўлмаслик

Шунчаки яхши одам бўлинг. Агар бунинг нима эканини билмасангиз, сизга ачинамиз.

10. Таслим бўлиш

«Муваффақиятга олиб борадиган энг тўғри йўл — қайта-қайта уриниш», — деганди Томас Эдисон. Муваффақият деганда нимани тушунишингиздан қатъи назар, унинг йўлида муваффақиятсизликларга дуч келишингиз муқаррар, барини енгиб ўтишингизга тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг