Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нонуштага банан? Йўқ, бу хавфли

Нонуштага банан? Йўқ, бу хавфли

Фото: «Focus.de»

Банан ўта универсал егулик: калий моддасига бой — юрак фаолияти учун жуда керакли, таркибидаги B6 витамини эса асаб тизимини мустаҳкамлайди. Ҳам фойдали, ҳам тўйимли экани учун кўплар бананни нонуштада ейишни яхши кўради. Аммо диетологлар бунга қарши, деб ёзмоқда «Focus» нашри. Нега?

Чунки тонг саҳардан банан ейиш инсон саломатлигига жиддий путур етказиши ҳеч гап эмас.

Тўғри овқатланиш бўйича ўз концепциясини ишлаб чиққан британиялик диeтoлoг Дэpил Жиoффpe нега нонуштада ейилган банан соғлиқ учун зарарли эканини «Bуrdie» нашрига сўзлаб берди.

Унинг айтишича, инсон организми ёғларсиз банан таркибидаги озиқ моддаларини ўзига тортиб ололмайди. Оч қоринга банан ейилгач қондаги қанд миқдори кўпайиб кетади. Оч қоринга ейилган банан организмдаги калий-магний мувозанатини бузиши мумкин, оқибaтда инсон кун бўйи ўзини ланж ҳис қилади.

Тўғри, банан яхшигина қувват манбаи, фақат жуда оз вақтга. Унинг истеъмолидан сўнг тўйиш ҳисси ортидан чарчоқ ва очлик ҳислари изма-из келади. Бу мева таркибининг тўртдан бир қисми қанддан иборат, шунинг учун ҳам банан ейилганда организмдаги глюкоза миқдори тез ошиб, тез пасаяди. Натижада инсон жуда тез очқайди.

Аммо яхши истисно бор: агар нонушта пайти йогурт ёки бодом ҳам истеъмол қилинса, организм керакли ёғларни олгани учун, бананнинг зарари бўлмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг