Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мия учун энг фойдали ва энг зарарли егуликлар аниқланди

Мия учун энг фойдали ва энг зарарли егуликлар аниқланди

Фото: Влад КОМЯКОВ

Экспертларнинг фикрича, айрим маҳсулотларни истеъмол қилиш мия фаолиятини яхшиласа, баъзилари зарар етказади. Бу ҳақда «KP» хабар берди.

Тадқиқот чоғида экспертлар маҳсулотларни уч тоифага ажратишди:

1) таомномага қўшиш тавсия этиладиган;

2) истеъмол қилса бўлаверадиган;

3) тақиқланадиган маҳсулотлар.

Биринчи гуруҳга экспертлар резаворлар, ёнғоқлар, балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари, зайтун ёғи ва сархил сабзавот, хусусан, баргли кўкатларни киритишди.

Олимлар бу маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилишни маслаҳат беришди. Таркибида витамин ва микроэлементлар кўплиги боис мияга ижобий таъсири катта.

Экспертларнинг таъкидлашича, таомномага мевалар, ёғсиз сут маҳсулотлари, парранда гўшти, донли маҳсулотларни киритиш керак.

Мутахассислар (нафақат мияга, балки бутун организмга) зарарли таомлар сирасига қовурилган егуликлар, туз, қизил гўшт, ёғи олинмаган сут ва ярим тайёр маҳсулотларни киритишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг