Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кир машинада нима ювиб бўлмайди?

Кир машинада нима ювиб бўлмайди?

Фото: «RAMBLER»

Бир қарашда, замонавий кир ювиш машиналари ҳар қандай кийимни уддалайдигандек. Бироқ шундай буюмлар борки, улар кир ювиш машинасини ишдан чиқаради ёки уни яроқсиз ҳолга келтиради.

Сув ўтказмайдиган кийим

Одатда буларга ветровка, қишки куртка ва фаол ҳордиқ учун мўлжалланган кийимлар киради. Улар ҳимоя қатламли махсус матодан иборат. Намлик ўтказмайдиган ўзига хос суюқлик билан қопланган кийимлар ҳам бор. Бундай буюмларни парвариш қилиш жуда осон: уларни оддий нам салфетка билан артиб олиш керак. Мабодо ювишга аҳд қилган бўлсангиз, ҳимоя қатлами ишдан чиқиб, сув ўтказа бошлайди.

Безакли буюмлар

Безакли либосларни фақат қўлда ёки махсус халтачаларда ювиш керак. Машина барабани шу даражада кучли айланадики, майда мунчоқли безаклар сочилиб кетиши, сунъий қимматбаҳо тошлар эса кўчиб тушиши мумкин. Бунда уларни топиб, ўрнига елимлаб қўйиш амримаҳол. Улардан сув тўкадиган резина ичакка зиён етказиши турган гап. Агар декор йирик бўлса, фильтрни тўлдириб, техникани бузиб қўяди.

Костюм ва пальто

Одатда классик либослар шаклини, масалан, елка ёки қайтарма ёқаларини ушлаб туришга ёрдам берадиган турли-туман қаттиқ элементлардан ташкил топган бўлади. Айрим пальто ва пиджаклар эса кир ювиш машинасига дош беролмайдиган матолардан тайёрланади: твид, драп ва жун. Агар пальто ёки костюмни кир машинада ювсангиз, улар шу даражада ишдан чиқадики, кейин уларни буғлаб ҳам асл ҳолига қайтаролмайсиз.

Тери маҳсулотлари

Мазкур материалдан тайёрланган деярли барча кийим ва аксессуарлар намликни кўтаролмайди. Ювгандан сўнг улар нозиклашиб кетади: кенгайиши, чўкиши ёки деформацияга учраши мумкин. Терининг ўрнини босувчи материаллардан тикилган буюмлар эса ёрилиб кетиши ва йиртилиши мумкин. Шунингдек, буюмнинг бўёғи ўчиши ҳеч гап эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг