Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чет мамлакатларда сайёҳларни қандай «шилишади?»

Чет мамлакатларда сайёҳларни қандай «шилишади?»

Фото: «Day.az»

Эҳтиёт бўлган яхши, айниқса, бегона юртларда. Айниқса, чўнтагингизга... «Day.az» уч мамлакат мисолида сайёҳларни дўконларда қандай лақиллатишларини ёритди.

Чех чеклари

Чехия — қишки энг оммавий сайёҳлик йўналишларидан бири, гарчи мутлақо хавфсиз саналса-да, айрим ғалати жиҳатлари бор. Агарда Чехия борсангиз доим чекларни текшириб юрганингиз маъқул, ҳатто супермаркетларда ҳам. Кассада ўзингиз олганингиздан ҳам кўп нарсаларни (саватга эмас, чекка) тиқиштириб юборишлари мумкин.

Кассадан узоқлашмасдан чекни текшириб олинг, иложи борича бир йўла кўп нарса олмасликка ҳаракат қилинг.

Туркча ҳийла

Туркияда нарсаларни лирадан ташқари, доллар ва еврога ҳам сотаверишади. Туристгаям шуниси маъқулда, нима қилади тиқилинчда саррофларни қидириб...

Устамон турк сотувчилари валюта курсларини қандай «бошқариш»ни билишади. Башарангизга қараб ҳам битта товарнинг нархини ҳар хил валютада бир хил нархда айтишлари ҳеч гапмас. Шошилманг, бошқа насаларнинг нархларига солиштиринг, қайси валютада, неча пул...

Вьетнамча математика

Қишки ўлкалардан Вьетнамга боришни яхши кўришади, серқуёш, арзончилик, экзотика.

Бу мамлакатнинг кичкина дўкончаларида нархларни ёзиш урф эмас. Нархи борини ҳам сотувчи кўзингизни шамғалат қилиб алмаштириб қўйиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг