Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бу ёрлиқлар нимани англатади?

Бу ёрлиқлар нимани англатади?

Фото: «Mereja.co»

Супермаркетларда (ёки бозорларда) айрим мева-сабзавотларга ёпиштирилган кичкина қоғоз этикеткалар (ёрлиқлар)га кўзингиз тушганми? Хўш, бу нега керак?

Маълум бўлишича, маҳсулот етказувчи ўз номини танитишдан ташқари, истеъмолчи учун муҳим маълумотларни ҳам ана шу митти қоғоз бўлагига жойлайди.

Бу рақамларнинг номи — PLU-код (Price-Look Up).

3 ёки 4 дан бошланувчи тўрт хонали ход

Агарда ёрлиқда тўрт хонали рақам бўлса, билингки, мева ёки сабзавотга максимал даражада агротехник ишлов берилган, хусусан, ўғитлар билан тўйинтирилган, турли пестицидлар ишлатилган.

8 дан бошланувчи беш хонали код

Бу мевалар ген  инженерияси технологиялари — кўпчиликда шубҳа уйғотувчи ГМО маҳсули. Тадқиқотлар кўрсатишича, ГМО технологияси кўпинча қовун, банан, папайяда қўлланилмоқда.

9 дан бошланувчи беш хонали код

Бу рақамлар мева-сабзавот оддий деҳқонча усулда етиштирилганини англатади: ҳеч қанақа ГМО, ҳеч қанақа кимё ишлатилмаган. Булар органик маҳсулотлар ҳисобланади.

Агар PLU-код бўлмаса-чи?

Албатта, PLU-код ҳар доим ҳам ишлатилмайди. Масалан, ўзимизда етиштирилган маҳсулотларда.

Аммо чет элдан келтириладиган мева-сабзавотларни харид қилишда иложи борича қоғоз ёрлиқчаси борларини танлашни маслаҳат берамиз. Хориж стандартлари бўйича, маҳсулотда рақамли код бўлиши шарт, PLU-код йўқми, демак, улар атайин «тозаланган». Бу нима учунлигини билиш қийинмас. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг