Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Болангиз тирноқларини кемирса...

Болангиз тирноқларини кемирса...

Бу одатдан азият чекаётган болалар кўплаб жиддий касалликларни юқтириб олиш хавфи остида, дейишмоқда мутахассислар.

Боланинг ўз тирноқларини кемириши – энг ёқимсиз ва зарарли одатлардан бири ҳисобланади. Бу кўплаб юқумли ва паразитар касалликларга сабаб бўлади, тишларни юмшатиб, эмал ҳолатини ёмонлаштиради ҳамда бармоқлар кўринишига зарар келтиради.

Шу билан бирга, тирноқларни чайнашга стресслар, ўзига етарли баҳо беролмаслик, ташвишлар, тажовуз, қўрқув, оиладаги жанжаллар, витамин етишмаслиги ва ҳатто жисмоний қониқиш олиш сабаб бўлиши мумкинлигини англаш муҳим аҳамиятга эга.

Шунинг учун, агар фарзандингиз тирноқларини чайнаса, жиддий ўйлашингиз керак: бу хатти-ҳаракатнинг сабаби нимада?

Тирноқларни тишлаш одати, айниқса, мактабда фаоллашади. Чунки бу ерда болалар ташвишланиш ёки оддий зерикиш каби асосий омилларга дуч келади. Шу билан бирга, мактаб касалликлар осонгина тарқалиши мумкин бўлган энг хавфли жойлардан бири, айниқса, анча жиддий касалликлар юқиши хавфи мавжуд ҳозирги кунда.

Хўш, болани бу одатдан қутқариш учун нима қилиш керак:

  • Дорихоналарда сотиладиган махсус тирноқ бўёғидан фойдаланинг.

Шифокорлар бу усулни икки ёшдан бошлаб қўллашни тавсия этишади. Маҳсулот гипоаллерген бўлиб, боланинг ошқозони билан боғлиқ муаммоларга олиб келмайди, аммо у жуда ёқимсиз ҳидга эга ва бу болани таъсирлантириши мумкин.

Ўғил болалар учун рангсиз бўёқлар бўлади ва у мутлақо табиий кўринади. Қизалоқлар тирноқчаларига эса ёрқин бўёлардан фойдаланинг, чунки турли рангларда жилоланган ранглар уларнинг қизиқишини оширади.

  • Анъанавий усуллардан фойдаланинг.

Улар унчалик ҳам самарали эмас, лекин ҳамон эътиборга молик. Сиз боланинг бармоқларини хантал, лимон ёки саримсоқ шарбати билан бўяшингиз мумкин. Лекин улар бармоқлари билан кўзларини ишқалаши хавфи борлигини ва бу янги муаммоларни келтириб чиқаришини ёдда тутинг. Бундан ташқари, қўлларни шувоқ дамламаси билан ювишингиз мумкин, бундан бармоқлар аччиқ, ёқимсиз таъмга эга бўлади.

Ҳар қандай усулдан ҳам фойдаланишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг