Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болаларни овқатлантиришда асосий хато

Болаларни овқатлантиришда асосий хато

Фото: «Lavanguardia.com»

Испан диетологи Лусия Мартинес «La Vanguardia» билан мулоқотда болалар таомномасида қайта ишланган эмас, балки янги тайёрланган маҳсулотлар асосий ўрин тутиши кераклигини изоҳлади, шунингдек, ота-оналар йўл қўядиган бош хатоларни санаб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, қўшимча озуқа (кўкрак сутига қўшимча равишда ёки олти ойликдан сўнг соғлом гўдакларга бериладиган сутли қоришмалар) сифатида саноат миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, жумладан, ранг-баранг қутичалардаги бўтқалар, жимжимадор идишлардаги пюреларни болаларга едириш нотўғри. Чунки улар таркибида қанд жуда кўп бўлиб, бир хил тузилишга эга.

Агар гўдак қаттиқ таомни таътиб кўришга ўтса, у таъм ва тузилишларни ўрганади, овқатлар ҳар хил бўлишини тушина бошлайди, шу тариқа унинг тасаввури кенгаяди. Борди-ю, унга пюре, бўтқа ва сутли қоришмалар бераверсак, гўдак пассив бўлиб қолади. Каттароқ ёшдаги болаларга балиқли таёқча ва колбаса маҳсулотлари ўрнига гўшт, балиқ бериш лозим, — дейди шифокор.

Бундан ташқари, кўпинча ота-оналар фарзандларига фойдали сабзавотларни едириш учун уларни «яширишади», масалан, картошкали таомлар орасига. Бироқ тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш учун катталарнинг ўзлари кичикларга ўрнак бўлиши даркор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг