Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳюгге». Данияча бахтли бўлишнинг 8 қоидаси

«Ҳюгге». Данияча бахтли бўлишнинг 8 қоидаси

Фото: «Onedio»

«Ҳюгге» — скандинавча турмуш тарзи стрессдан халос этади. Дания бежизга дунёнинг энг бахтли мамлакатлари қаторидан ўрин олмаган. Психологларнинг фикрича, гап фақат турмуш даражасининг юқорилигида эмас, балки оддий нарсалардан ҳам баҳра олиш санъатида. Бу фалсафа «ҳюгге» деб аталади. Қуйидаги қоидалар уни ўзлаштиришингизда ёрдам беради.

Ҳатто ишингиз бошингиздан ошиб-тошиб ётган бўлса ҳам танаффус қилинг

Иш кунининг ҳар 2-3 соатида 5–10 дақиқани ўзингизга бағишланг. Ташқарига чиқинг, қаҳва ёки чой ичинг, телефонни ёқинг. Аммо чалғияпман деб, иш билан боғлиқ хатларга жавоб беришга ўтманг.

Фаол бўлинг

Агар ҳар куни ишга машинада борсангиз, ҳафтада бир марта бу масофани пиёда босиб ўтишга ҳаракат қилиб кўринг. Борди-ю, бундай имконият бўлмаса, дам олиш кунлари пиёда сайрга чиқинг. Бу мия ишини енгиллаштиради.

Ҳиссиётларингиздан уялманг

Самимий ҳиссиётларингизни намойиш этишдан уялманг. Йиғлаш, сакраш, ярашишни истасангиз — буни шунчаки бажаринг.

Фойдаланмайдиган буюмларни йўқотинг

Жавонни очинг, киядиган кийимларни олиб қолиб, қолганини у-бу кимга совға қилиб юборинг. Бу гардеробни бир оз янгилашга баҳона бўлади.

Ҳобби ўйлаб топинг

Масалан, болаликда расм чизишни хоҳлаганмисиз? Ўзингизга бўёқ сотиб олинг ёки расм чизиш курсларига ёзилинг. Ҳафтасига ҳеч бўлмаганда бир соат кўнглингиз ёқтирган ишга вақт ажратинг ёки оилавий ташвишлардан чалғишга ҳаракат қилинг.

Таомдан лаззат олинг

Овқатланишга қанча вақт ажратишингизни ҳисобланг ва уни икки бараварга кўпайтиринг. Бир-бир парҳезни унутинг, сизга тақиқланган ёқтирган егуликларни паққос туширинг.

Интерьерни ўзгартиринг

Уйдаги жиҳозлар ўрнини алмаштиринг, ёрқин бўёқлардан фойдаланинг. Бу ёқтирган фотосуратлар, китоблар, шамлар бўлиши мумкин. Каравотга фақат кўрпа эмас, ранг-баранг ёстиқларни териб чиқинг.

Меҳмон таклиф қилинг

Қариндош ва дўстлар билан нуқул телефонда гаплашишни бас қилинг. Бунинг ўрнига дам олиш кунлари бирга тушлик қилинг ёки стол ўйинлари ўйнанг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг