Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Атиги бир ҳафтада ширинликка ўчликдан қутулиш сирини биласизми?

Атиги бир ҳафтада ширинликка ўчликдан қутулиш сирини биласизми?

Фото: «Medaboutme.ru»

Ширинликка ўчликдан қутулиш учун аслида бир ҳафта кифоя қилади. Тўғри, бошида қийналасиз, лекин бир амаллаб чидасангиз, диабетга қарши курашишингиз осон кечади. Швециялик диетолог Фредрик Паулун бу сирни фош этди, деб ёзади «Expressen» нашри.

Хусусан, мутахассис спорт билан шуғулланишни маслаҳат беради — жисмоний фаоллик туфайли одам организми дофамин, серотонин ва эндорфинлар ишлаб чиқаради. Иккинчи йўли — стрессдан халос бўлиш. Негаки, стресс аксарият ҳолатларда одамни ширинлик ейишга ундайди. Яна бир сири — ёқимли машғулотлар билан банд бўлиш: илиқ ванна, мусиқа, фильм.

Паулун, шунингдек, тўйиб ухлашни, кўпроқ сув ичишни, оқсилга бой таомлар истеъмолини кўпайтиришни маслаҳат беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг