Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

5 декабр, душанба куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов Япониянинг мамлакатдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Такаши Хаторини қабул қилди.

Учрашув Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Вазир Элчини лавозимга киришиши билан табриклаб,  касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил декабр ойида Японияга амалга оширган расмий ташрифи юқори даражадаги ишонч ва ўзаро англашувга эришиш, кенг кўламли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун зарур механизмларни яратиш имконини бергани мамнуният билан қайд этилди. Олий даражада эришилган барча келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, «Марказий Осиё + Япония»  мулоқоти йиғилиши ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни фаоллаштиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг