Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги йил байрами муносабати билан пойтахт бозорларида «Ўзбекозиқовқатхолдинг»нинг озиқ-овқат ярмаркалари очилади

Янги йил  байрами муносабати билан пойтахт бозорларида «Ўзбекозиқовқатхолдинг»нинг  озиқ-овқат ярмаркалари очилади

Янги йил арафасида пойтахтимиздаги истеъмол бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлар нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 15 декабрдан Тошкент  шаҳридаги деҳқон бозорларида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси тизимидаги корхоналар  томонидан озиқ – овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилади.  Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли  баённомаси ижросини таъминлаш доирасида Қўйлиқ (Бектемир тумани), Сирғали (Сирғали тумани), Авиасозлар (Яшнобод тумани), Қора-Қамиш (Олмазор тумани), Наврўз (Мирзо Улуғбек тумани), Юнусобод (Юнусобод тумани), Бешёғоч бозори Қозработ филиали (Чилонзор тумани), Аския (Яккасарой тумани), Фарход (Учтепа тумани), Эски жўва (Шайхонтоҳур тумани), Миробод ( Миробод тумани), Олой (Юнусобод тумани) бозорларида очилиши режалаштирилаётган ушбу ярмаркаларда  харидорларга  сифатли ва истеъмол учун хавфсиз бўлган гўшт, сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари, салқин ичимликлар барқарор  нархда тақдим этилади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси  таркибига мева-сабзавот консервалари, гўшт-сут, қандолат, тамаки, маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, алькоголсиз пиво ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи 400 дан зиёд маҳаллий,  шунингдек, “Nestle”, “Coca Cola”, “Carlsberg” каби хорижий компанияларнинг мамлакатимиздаги корхоналари ҳам киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг