Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл лойиҳасига доир ҳужжат имзоланди 

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл лойиҳасига доир ҳужжат имзоланди 

Бугун, 18 май куни Хитойнинг Сиан шаҳрида ХХРнинг тараққиёт ва ислоҳотлар Давлат қўмитаси, Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон транспорт вазирлиги ўртасида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича кейинги босқичларни назарда тутувчи уч томонлама ҳужжат имзоланди. 

Ҳозирга қадар томонлар «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий асосларини уч томонлама қўшма баҳолаш ишларини амалга оширган. Кейинчалик эса экспертиза ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур ҳужжат эса ушбу лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини белгилаб, қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, инвестициялар ва молиялаштириш моделини ўрганиш ва аниқлашни ўз ичига олади. 

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Шарқий Осиёдан яқин Шарқ ва Жанубий Европа мамлакатларига бўлган йўлни тахминан 900 км, юк етказиб бериш муддатлари эса 7-8 суткага камайтиради.

Дастлабки прогнозларга кўра,  юк ташиш ҳажми йилига 12-15 миллион тоннани ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг