Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг 5 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг 5 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бугун Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Сергели, Яшнобод, Миробод ва Юнусобод туманларининг айрим маҳаллаларида таъмирлаш ишлари туфайли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан ишлар олиб бориш вақтида газ қувурига шикаст етказилганлиги сабабли Яшнобод, Миробод ва Сергели туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Яшнобод тумани «Илтифот» МФЙдан ўтган газ қувурини иссиқлик таъминоти корхонаси ишлар олиб бориш вақтида мавжуд газ қувурини узиб юборганлиги сабабли газ сизиб чиқиш ҳолатини аниқланган.

Мазкур носозликни бартараф этиш мақсадида бугун, 29-март куни соат 10:00дан 18:00га қадар:

Яшнобод тумани: «Ассалом соҳил» турар-жой мажмуаси кўп қаватли уйлардаги 520 та аҳоли хонадонларида, «Донишманд», «Нодира», «Гулистон», «А.Навоий», «Хосият», «Янги давр», «Бунёдкор», «Муқимий», «Тарнов боши», «Олмос», «Гўзал», «А.Ясавий», «Бошлиқ», «Маърифат» МФЙлари ҳудудидаги жами 15 000 та уй хўжаликларида ҳамда 350 та улгуржи истеъмолчиларда;

Миробод тумани: «Файзобод», «Қўйлиқ», «Янги қўйлиқ», «Оқ уй», «Қора-су» МФЙлари ҳудудидаги жами 4 400 та  уй хўжаликларида ҳамда 200 та улгуржи истеъмолчиларда;

Сергели тумани: Қўйлиқ 5,6,7-даҳаларидаги 2 000 та уй хўжаликларида, «Қўшқўрғон» МФЙ, Нуфузли кўчасидаги 380 та уй хўжаликларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг