Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда «Жигули» қўй сурувини уриб юборди. 30 та қўй «жабрланган» (видео)

Сурхондарёда «Жигули» қўй сурувини уриб юборди. 30 та қўй «жабрланган» (видео)

Кеча, 30 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шаҳриобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М41 автомобиль йўлининг 1460 километрида соат 05:30 лар чамаси ЙТҲ содир бўлган.

Вилоят ИИБ берган хабарга кўра, 1980 йилда туғилган фуқаро Р.К. бошқарувида бўлган «Жигули ВАЗ-2106» русумли 75 F 886 HA давлат рақам белгили автомашинаси билан «Денов-Чегара» йўналиши бўйлаб бошқариш вақтида, шу йўналишда ҳаракатланиб  кетаётган  «Назарсой» фермер хўжалигига тегишли 763 бош қўйларнинг 30 тасини уриб юборган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг