Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент маслаҳатчиси Навоийдаги мактабларга китоб совға қилди

Президент маслаҳатчиси Навоийдаги мактабларга китоб совға қилди

Жойларда «Book challenge» лойиҳаси давом этмоқда. 

Жорий йилнинг 19 март куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишда ижтимоий, маънавий-маърифий, санъат ва спорт соҳаларидаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эдилар. Ушбу ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

Юртбошимиз хайрли ташаббусни илгари суриб, раҳбарларни мактаб кутубхонасига китоб совға қилишга чорлаган эди. Мазкур ташаббусни мамлакатимизда фаолият олиб бораётган раҳбарлар қўллаб-қувватлаб, ўқув даргоҳларига китоблар совға қила бошлади.

Бугун Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва Навоий вилояти раҳбарлари томонидан Нурота туманидаги 57-умумтаълим мактаби ҳамда 50 дона турли номдаги бадиий адабиётлар совға қилинди.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурдилар. Ушбу ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Президентимиз томонидан ҳар бир раҳбар ўзи ўқиган мактабига 10 донадан китоб олиб беришлари ташаббуси илгари сурилди.

Бугун Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиётига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига Тошкент ва Навоий вилоятидан ташриф буюрган бир гуруҳ меҳмонлар томонидан 50 дона турли номдаги бадиий адабиётлар совға қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг