Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий полигон фойдаланишга топширилди (фото)

Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий полигон фойдаланишга топширилди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ўзбекистон Республикасидаги энг катта полигон – Марказий ҳарбий окгугга қарашли «Каттақўрғон» дала-ўқув майдони фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. 

Дала-ўқув майдони чинакам маънода аскар академиясидир. Чунки полигонда ҳарбий хизматчи назарий билимларини амалий синовдан ўтказади. Шу боис, Ватан ҳимоячиларининг ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёргарлиги ошишида, жанговар шайлигининг ривож топишида полигонларнинг ўрни муҳимдир.

Полигон қурилишида ўзининг ватанпарварлигини, юртсеварлигини кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар мудофаа вазири томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, дала-ўқув майдони инфратузилмасини бунёд этган қурилиш ташкилотлари вакилларига тўн кийгизилди.

Очилиш маросимидан кейин мудофаа вазири генерал-майор Б. Қурбонов бошчилигида замонавий дунё талабларига мос келадиган ўқув синфлари, тиббиёт пункти, ётоқхоналар, ошхона, спорт зали, маданият маркази ҳамда жанговар техникалар ва автомобиллар тураржойлари кўздан кечирилди. Аскар ва офицерлар ошхонаси кўздан кечирилаётган паллада унинг бугунги кунда шаҳар марказларида урф бўлган «Миллий таомлар»дан кам эмаслиги алоҳида таъкидланди.

Полигон инфтузилмасидан сўнг навбат дала-ўқув майдонини назардан ўтказишга келди. Ўзбекистондаги энг катта полигон чиндан ҳам дунё стандардларига тўла-тўкис жавоб беради. Унда бир вақтнинг ўзида барча турдаги жанговар техникаларни қўллаган ҳолда ўқув-машғулотарини олиб бориш имконияти яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг