Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон ТИВ жорий йил 30 сентябр куни Кобулдаги таълим марказининг портлаши юзасидан баёнот берди.

«Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган қабиҳ террорчилик хуружи оқибатида ўнлаб инсонлар, асосан, қизлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Яна рўй берган зўравонлик ҳаракатларни кескин қоралаган ҳолда, мазкур ёвуз ва ғайриинсоний хуруж ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирамиз», – дейилади баёнотда.

Ўзбекистон ТИВ, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги таълим марказида имтиҳон пайтида содир бўлган портлаш оқибатида камида 32 киши нобуд бўлди, қирққа яқин одам яраланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг