Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров устидан суд бошланди

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров устидан суд бошланди

Тошкентнинг Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz» қатор манбаларига таяниб хабар тарқатди.

Суд мажлиси ёпиқ режимда бўлиб ўтмоқда.

Қонунчиликка кўра, ишнинг ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилишига давлат сири ёки қонун билан ҳимояланувчи бошқа сирни сақлаш зарурияти бўлган ҳолатда йўл қўйилади.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишларича, ушбу жараёнлар ҳақида маълумот бериш масаласи суд ваколатига киради.

«Мазкур жиноят ишининг кўриб чиқилиши ёпиқ тартибда амалга оширилди. Ҳозир иш суд жараёнида бўлгани туфайли, жамоатчиликка ахборот тақдим этиш масалалари фақат суд юрисдикцияси доирасида», — деди Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмонова.

«Газета.uz» манбалари маълумотига кўра, суд жараёни 7 январь, душанба куни 10:00 да иш иштирокчиларининг барчаси устидан суд билан бир вақтда бошланган. Судланувчиларнинг қариндошлари суд залига киритилмаган. Кейинги суд мажлиси 9 январда бўлиб ўтади.

Рашиджон Қодиров 23 февраль куни қўлга олинган эди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205 ва 2010-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ёзда унинг иши бўйича 24 кишига айблов эълон қилингани маълум бўлган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг