Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг Миробод туманида 3 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Миробод туманида 3 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Кеча, 2 февраль куни Миробод тумани Толимаржон кўчасида «Электроаппарат» заводи рўпарасида 2000 йилда туғилган К.Ю. бошқарувида бўлган «Labo» русумли транспорт воситаси ҳамда 2003 йилда туғилган У.M. бошқарувида бўлган «Matiz» русумли автомашиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ натижасида «Matiz» русумли автомашина бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 1988 йилда туғилган А.К.га тегишли «Spark» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

Ҳодисанинг дастлабки сабаби: «Labo» русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракатланиш устуворлигига эга бўлган «Matiz» русумли автомашина ҳайдовчисига йўл бермай, бурилиш манёврини амалга оширган.

Тўқнашув натижасида «Labo» русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг