Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардия курсантлари Олмазордаги кам таъминланган хонадонларга совға улашди

Миллий гвардия курсантлари Олмазордаги кам таъминланган хонадонларга совға улашди

Жорий йилнинг 6-7 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ҳарбий-техник институти курсантлари Тошкент шаҳар Олмазор тумани Шифокорлар маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари билан ҳамкорликда маҳалладаги кам таъминланган ва ногиронлиги бор хонадонларга ташриф буюришди ва эсдалик хайрия совғалари улашишди.



Шундан сўнг маҳалла марказида «Аскар маҳалла фахри» деб номланган шиор остида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти жанговар гуруҳи ва ҳарбий оркестри ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан иштирок этиб, маҳалла ёшларини ватанпарварлик туйғуларини янада оширишди.


Шунингдек, «Ватанпарварлик ойлиги» муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ҳарбий-техник институти профессор-ўқитувчилари ва курсантлари Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани «Навниҳол» маҳалласи ҳамда  Сирғали туманидаги «Шукрона» маҳаллаларида бўлишди.

Маҳалла  фуқаролар йиғини ходимлари билан ҳамкорликда маҳаллалардаги кам таъминланган ва ногиронлиги бор хонадон оила аъзолари аҳволидан хабар олиниб, уларга эсдалик хайрия совғалари улашишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг