Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мақсад — коррупцияга барҳам бериш

Мақсад — коррупцияга барҳам бериш

Шу йилнинг 24 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарига қилган Мурожаатномасида парламент ва Президентга хисоб берадиган, коррупцияга қарши курашишга масъул алоҳида орган ташкил этиш тўғрисида таклиф ва вазифалар берди. Бу, ҳеч шубасиз, узоқ йиллар давомида жамиятда чуқур илдиз отган ва тараққиётни ортга сурган бу балога қарши курашиш ишини осонлаштиради.

Коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий асос яратилганига уч йил тўлди. 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғриси»да  Ўзбекистон Республикаси Қонуни барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасида катта саъй-харакатларга дастуриаламал бўлиб хизмат қиляпти.

Қонунга мувофиқ, Адлия вазирлиги коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органи сифатида кўрсатилган ва вазирликнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида ваколати доирасида вазифалар аниқ қилиб белгиланиб қўйилган. Бугунги кунда Адлия вазирлигининг 1008 ишонч телефони ёки @anticorbot Telegram-каналига фуқароларимиз коррупцияга қарши курашишга оид таклифлар, ариза ёки шикоятларини ёзиб қолдирмоқдалар.

Шу жумладан, Бектемир тумани адлия бўлими томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти. Аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боряпмиз, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриляпти. Бу борада коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинмоқда.

“Адлия коррупцияга қарши” шиори остида туманимизда фуқароларнинг корруцияга тўқнаш келаётган ҳолати ўрганиш мақсадида аноним сўровномалар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда, уларни қийнаб келаётган масалаларни давлат органларини жалб қилган ҳолда муаммоларни бартараф этиш ҳамда улардан таклиф ва эътирозларни қабул қилинмоқда. Мақсадимиз — фуқароларнинг давлат органи ва ташкилотларга бўлган ишончини ошириш ҳамда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш.

А.Хатамов,
Бектемир туман адлия бўлими бошлиғи

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг