Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада қўй ўғрилари қўлга тушди

Фарғонада қўй ўғрилари қўлга тушди

Фарғона вилояти Олтариқ туманида жойлашган фермер хўжалиги оғилхонасига ғайриқонуний равишда кириб, 4 бош қўни ўғирлаб кетган жиноятчилар ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Олтиариқ туманида  истиқомат қилувчи фуқаро А.Д ИИБга мурожаат қилиб, 2022 йил 29 декабрь кунидан 30 декабрь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс Қизилтепа маҳалла ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги оғилхонасига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 16.000.000 сўмлик 4 бош қўйни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтираиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни M.M ва Ю.M.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг