Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг кам маош инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаши лозим – Конституция

Энг кам маош инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаши лозим – Конституция

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг белгиланиши биринчи навбатда ҳар бир фуқаронинг қилган меҳнати қадрланиши ҳамда ўз меҳнатига яраша ҳақ олиш кераклигини билдиради. Бу биринчи навбатда иш берувчиларни одилона меҳнатга ҳақ тўлаши мажбуриятини янада мустаҳкамлайди. Ишчиларнинг ўз меҳнатига яраша ҳақ талаб қилишини мустаҳкамлайди.

Бу қоиданинг ўрнатилиши биринчи навбатда ишчи ходимларнинг пул топиш илинжида бошқа ишларни бажаришга уринишлари камаяди натижада бор эътиборини ўз касбига қаратади. Натижада фуқаро фаолият олиб бораётган соҳанинг ҳам ривожига туртки бўлади. Чунки унинг ҳаёли ўз касбига қаратилган бўлади.

Ходим қаерда ишлашидан қатъи назар – давлат ёки нодавлат ташкилотларидами, тадбиркорлик субъектларидами иш берувчи томонидан тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори унинг муносиб турмуш даражасини таъминлаши керак. Меҳнат қилаётган ҳар бир инсон асосий эҳтиёжларини қондириш учун етарли маблағга эга бўлиши лозим.

42-модда.

Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори нима ва у қандай белгиланади?

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсонга муносиб турмуш даражасини таъминлаши учун минимал истеъмол харажатлари қиймати асосида белгиланади.

Инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш деганда, инсоннинг яшаш харажатларини (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, коммунал, транспорт, алоқа ва бошқа) қоплаш, шунингдек таълим олиш, соғлиқни сақлаш, дам олиш ва бошқа эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлиши тушунилади.

Давлат фуқарога меҳнатига яраша иш ҳақи тўланишининг чораларини кўриши ва кафолатларини таъминлаши, иш берувчи эса ходим олдидаги мажбуриятларини бажариши лозим. Давлат меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда мамлакатдаги иш ҳақининг умумий даражаси, истеъмол нархлари, ижтимоий нафақалар ва ижтимоий қатламларнинг турмуш даражасини қиёсий ҳисобга олган ҳолда ходим ва оилаларининг эҳтиёжларини эътиборга олиши ҳам зарур бўлади.

Конституцияга киритилаётган мазкур норма ижтимоий давлатнинг энг муҳим талабини давлат сиёсати даражасига кўтармоқда ҳамда ходимларни меҳнатига яраша иш ҳақи олиши ва олаётган иш ҳақини нормал ҳаёт кечириш учун етарли бўлишини кафолатламоқда.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсонни инсонга ўхшаб яшашини таъминлаши уларни маълум бир касбда фаолиятда аниқ ва бор кучини сарфлаб ишлаши натижада эса меҳнат қилаётган соҳанинг ривожланишига олиб келади.

Давлатда ҳозирда хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаёт даражаси учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича «истеъмол саватчаси» тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш бўйича иш олиб борилмоқда.

Муайян вақт давомида инсон ҳаёти ва унинг саломатлигини сақлаш учун зарур маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар, яъни овқатланиши, кийиниши, коммунал ва бошқа хизматлар ҳамда дори-дармонларни харид қилиши учун етадиган маблағ, тирикчилик учун заруратнинг энг кам миқдорини аниқ белгилаш истеъмол саватчасини ташкил этади.

Айнан шу мезонларга таянган ҳолда давлат меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдорини мунтазам ўрганиб боради ва зарур ҳолларда унинг миқдорини ошириб боради.

Киритилаётган норма меҳнат қилаётган барча инсон учун, хоҳ у давлат ишида бўлсин хоҳ хусусий соҳада хизмат қилсин, қатъи назар унинг иш маоши адолатли бўлиши лозимлигига фундаментал асос яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг