Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Элдор Шомуродов Жозе Моуринью билан танишуви ҳақида сўзлаб берди

Элдор Шомуродов Жозе Моуринью билан танишуви ҳақида сўзлаб берди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси, айни пайтда «Ростов» клубида тўп сураётган Элдор Шомуродов «Матч ТВ»га интервью берди.

У ўз сўзида таниқли мураббий Жозе Моуринью билан қандай учрашгани ҳақида ҳам тўхталган.

Шомуродовнинг сўзларига кўра, Моуринью билан футболчининг агенти Герман Ткаченко таништирган.

"Ткаченко сюрприз борлигини айтди. Биз стол атрофида ўтирдик, бир маҳал Моуриньо кириб келди. Бошида ишонмадим, кейин эса саломлашдим. Озроқ гаплашдик.

У Осиё чемпионати ҳақида фикрларини билдирди. Ткаченко унга мусобақада қатнашганимни ва гол урганимни айтди. Моуринью буни биларкан", - дея эслади Шомуродов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг