Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир Абдулла Арипов Наманганга борди

Бош вазир Абдулла Арипов Наманганга борди

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов бугун – 2019 йил 20 август куни амалий ташриф билан Наманган вилоятига борган. Бу ҳақда «Namangan24.uz» сайти Наманган шаҳар ҳокимлигидаги ишончли манбасига таяниб хабар берди.

Айтилишича, Ҳукумат раҳбари вилоятимиздаги сафари давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифи чоғида белгилаб берилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишган.

Бош вазир давлатимиз раҳбарининг ташрифида белгиланган муҳим топшириқлар, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга изчиллик билан тадбиқ этиш юзасидан Наманган шаҳрида амалга оширилаётган ишларнинг боришидан қониқиш ҳосил қилган. Ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги ва бандлигини ошириш, тадбиркорликни янада қулоч ёзишга қаратилган хайрли ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқларни берди.

Нашрнинг қўшимча қилишича, Наманган шаҳрида айни кунларда Марказий Осиёда ягона бўлган улкан туристик маскан – “Афсоналар водийси” хиёбони, бир қатор кўп квартирали турар-жой бинолари, кичик эркин иқтисодий зоналар қурилмоқда.

Яқин орада эса вилоят марказида таниқли миллиардер Алишер Усмоновнинг кўмаги билан конгресс залига эга, дунё талабларига жавоб берадиган 18-қаватли бизнес марказини қуриш ишлари бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг