Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ахсикент ёдгорлигидан ноёб тангалар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди (фото)

Ахсикент ёдгорлигидан ноёб тангалар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди (фото)

Ахсикентдан ноёб тангалар, Қорахонийлар даврига оид бетакрор деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди

Минг йил аввалги машҳур қиличлар топилгани ва уларнинг Ватани айнан Ахсикент экани бизни ҳайратлантирмай қўймайди. Хитой манбаларида Ахсикент шаҳристони дарвозалари олтиндан бунёд этилгани ҳақида ёзилган. Маҳаллий аҳоли ўртасида ушбу дарвоза Сирдарё тубида қолиб кетгани ҳақида ривоятлар юради. Улар албатта тарихий ҳақиқатларга асосланган, - дея ўз фикрини ёзади хорижий экспертлар.

Ахсикентда тайёрланган Дамашқ қиличлари, Шахристоннинг олтин дарвозаси, ноёб тангалар ва Ахсикент ёдгорлигидан топилган Афросиёб ва Варахшадаги каби Қорахонийлар даврига оид бетакрор деворий суратлар ҳақида National Geographic туркум кўрсатувлар тасвирга олади

Айни кунларда археологлар Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент ёдгорлигида тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Реставраторлар гуруҳи томонидан деворий суратлар ва ганчкорлик буюмларини таъмирланмоқда буюмлар музейга қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг