Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

4 ойда 500 нафарга яқин фуқаро автоҳалокат қурбони бўлган – Сенат

4 ойда 500 нафарга яқин фуқаро автоҳалокат қурбони бўлган – Сенат

Йўл ҳаракатини ташкил этишда техник воситаларнинг сифати пастлиги сабаб 2022 йилда Ўзбекистонда 9 902 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган ҳамда уларда 9 606 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 356 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Бу ҳақда 26 май куни Сенатда бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинди.

2023 йилнинг 4 ойи давомида эса 2 144 та йўл транспорт ҳодисасида 499 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

Сенат таъкидича, йўл ҳаракати қоидалари аҳоли ўртасида ҳанузгача таъсирчан ва самарали тарғиб қилинмайди, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг бу борадаги маданиятини юксалтиришга қаратилган материаллар етарли даражада берилмаяпти.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сенаторлар йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қатор таклифларни илгари сурди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг